Тадбирни очиб берган Санъатшунослик факультети декани Сайёра Саидова Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш ҳар биримиз учун ибрат эканлигини, айниқса, ёшлар қалбида Ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда бу мерос муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи докторанти, тарихчи ва журналист Жамолиддин Абдуллаев ҳамда «Ўзбек ва хорижий тиллар» кафедраси доценти Халима Юлдашева ўз маърузаларида Заҳириддин Муҳаммад Борбурнинг ҳаёти ва ижоди, у қолдирган адабий мероснинг ўзбек ва жаҳон адабиётидаги ўрни ҳамда ҳукмдор сифатида дунё тарихидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

Институт талабалари томонидан тақдим этилган Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийлар ҳамда мумтоз рақслар йиғилганларга хуш кайфият улашди.