
Мамлакатимизда хар йили февраль ойида буюк алломалар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар, мушоиралар ўтказиб келинада.
Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон тарихи давлат музейи томонидан “Алишер Навоий ва Бобур мероси-бебаҳо бойлигимиз” номи остида ташкил этилди.

Тадбир доирасида “Моҳир кўллар” номли кулолчилик, наққошлик, рассомлик ва таъмирлаш йӱналишлари бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Мазкур дарслар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўкитувчиси Отабек Матязов ва бир гуруҳ талабалар томонидан олиб борилди.
Дарсларда тадбир иштирокчилари бўлган мактаб ўқувчиларига тасвирий ва амалий санъат сир-асрорлари тўғрисида маълумот бериш баробарида, улар билан биргаликда турли машғулотлар олиб борилди.