
Айни дақиқаларда, Самарқанд шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Йил талабаси-2020” Республика танловининг Тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тақдирланганлар орасида, институтимизнинг Тасвирий санъат факультети Хаттотлик ва миниатюра таълим йўналиши 3 босқич талабаси Ахмадалиева Нилуфар Қобулжон қизи ҳам бор.
Н.Ахмадалиева “Йил талабаси-2020” Республика танловининг “Йилнинг энг фаол ташаббускор талабаси” номинацияси бўйича фаҳрли 1-ЎРИНни қўлга киритди!
Ғалаба муборак бўлсин!