“Археологик материалларни сақлаш, тиклаш, ўрганиш ва атрибуцияси муаммолари (аниқ мисоллар асосида)” мавзусида навбатдаги онлайн вебинар бўлиб ўтди.

2021 йил 19 февраль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Санъат тарихи ва назарияси” кафедрасива Павлодар Педагогика университети, Margulan Centre,  «YMAI» Халқаро илмий-тадқиқот лабараторияси  (Қозоғистон) билан ҳамкорликда  “Археологик материалларни сақлаш, тиклаш, ўрганиш ва атрибуцияси муаммолари (аниқ мисоллар асосида)” мавзусида навбатдаги онлайн вебинар бўлиб ўтди.Тадбирни кафедра доценти, с.ф.н. Ш.Абдуллаева, кафедра мудири с.ф.ф.д. (PhD) Д.Алимкулова очиб берди ва хамкорлик учун Павлодар Педагогика университетига миннатдорчилик билдирди.

 Вебинарни археологик маданий меросни консервация ва реставрация қилишда узоқ йиллик илмий тажрибага эга «YMAI» Халқаро илмий-тадқиқот лабараторияси мудири Татьяна Крупа олиб борди. Маърузада Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этишди, археологик материалларни сақлаш, тиклашдаги методика борасидаги янги илмий натижалардан хабардор бўлишди.

Онлайн маъруза иштирокчилари Археологик материалларни сақлаш, тиклаш, ўрганиш ва атрибуцияси муаммолари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар ҳамда бу соҳадаги халқаро экспертларининг малакавий тажрибалари билан танишишга эришдилар. Вибинар юқори савияда ўтказилди.