Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар дастурлари асосида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида оммавий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

   Бугун «Дизайн» факультети Хотин-қизлар Кенгаши раиси Гўзал Шарипова ташаббуси билан “Соғлом аёл – буюк келажак” шиори остида «Либос дизайни» ва «Дизайни»  кафедраси профессор-ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобакалар аввал кафедра профессор-укитувчилар орасида, сунгра кафедралар аро утказилди. Либос дизайни кафедрасидан голиб Усмонова Наргиза, «Дизайни» кафедрасидан  Ахунова Назокат голиб булишди. Голиблар беллашиб Дизайни факультетидан мутлок голибликни Усмонова  Наргиза кулга киритди.

   Спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, юқори натижалар кўрсатган профессор-ўқитувчилар муносиб тақдирланишди.