Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 1-босқич талабаларининг мутахассислик фанларидан якуний назорат кўриклари бўлиб ўтди. Бу улар учун ҳаваскорликдан профессионалликка ўтишдаги биринчи қадам, десак янглишмаймиз.

         Талабалар томонидан тақдим этилган ижодий ишлар Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори Aлишер Аликулов бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Кўрикдаги ишларга назар ташлар экансиз, айрим ёш ижодкорларда ижодий тўлқинга гувоҳ бўласиз, айримлари эса ноодатий ёндошувлари билан фарқланади. Яна бир гуруҳ ижодкор-талабаларда ижодий мустақилликка интилишини кўришимиз мумкин. Бу эса ўз ўрнида ижодкор учун муҳим фазилатлар саналади.

         Шу билан бирга, бу талабаларга ижод сабоқларини бераётган устозлари ҳам уларга дарс ўтиш ўзлари учун ҳам жуда қизиқарли эканлигини айтиб ўтишди. Чунки бу талабалар билан сайқалланмаган олмос каби муносабатда бўлиш талаб этилади.

Эътиборингизга ушбу жараёнлардан тайёрланган фоторепортажни ҳавола этамиз.