«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми намойиши бўлиб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг дарсдан бўш вақтини самарали ўтказишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. Бугун талаба-ёшлар учун «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан  «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми намойиши бўлиб ўтди.

Мазкур  фильмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев.

Ролларда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар.

Фильм талабаларда катта таассурот қолдирди.