Cпортнинг шашка тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ташаббуси билан “Ўзбек ва хорижий тиллар” ва “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедралари ҳамкорликда 5 та ташаббус доирасида спортнинг шашка тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобоқа институт аёл профессор-ўқитувчилари ва талаба-қизлар ўртасида ўтказилди. Мусобақада Тасвирий санъат факультети Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Н.Мирзахошимова,  “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси мудири Ф.Холдарова, “Ўзбек ва хорижий тиллар” ҳамда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедралари  профессор-ўқитувчилари О.Отажонова, Д.Умарова, Н.Раимжанова, Б.Джамалутдинова, Г.Азизовалар қатнашдилар.

Ўқитувчилар ўртасида:           1- ўрин Ф.Холдарова

                                                  2-ўрин Н.Мирзахошимова

                                                  3-ўрин  Н.Раимжанова

Талабалар ўртасида:            1-ўрин Шаропова  Маржона 1-курс ФТЕ

                                                  2-ўрин Зияддинова Гулбахор 4-курс МРТ

                                                3-ўрин Нормирзаева Нозима 1-курс  ФТЕ

М.Қаххорова, Л.Скородумова, М.Алиевалар фаол иштирок этди. Институт Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.