
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик кафедраси томонидан “Ўзбек-япон ҳамкорлигидаги қўшма археологик тадқиқотлар” мавзуида вебинар ташкил этилиб, унда институт профессор-ўқитувчилари, талабалари, ЎзФА Санъатшунослик институти ходимлари, Ўзбекистон тарихи давлат музейи реставраторлари ҳам иштирок этишди.


Биринчи бўлиб археолог, Токиодаги Комазава унивеситети лектори Хироаки Фурушо томонидан “Сурхондарё вилояти Далварзинтепа археологик объектида олиб борилган тадқиқотлар” мавзуидаги тақдимот ва хужжатли фильм тақдим этилди.

Шундан сўнг иккинчи маърузачи Токиодаги Тайсё университети лектори Нодоко Инутакэ “Болаликтепа деворий суратини таъмирлаш масалалари” мавзуидаги тақдимоти билан иштирок этди. Маърузалар сўнгида вебинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар

Кўп йиллардан бери япон археологлари билан Музейшунослик кафедраси ўртасида ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Вебинар сўнгида келгусидаги ҳамкорлик режаларини амалга ошириш келишиб олинди.

Музейшунослик йўналиши талабалари учун мазкур вебинарга ўхшаш тадбирларни амалга ошириш олаётган билимларини янада мустаҳкамлашда катта ёрдам бериши, шубҳасиз.