Кенгаш аввалида институт ҳузурида ташкил этилган Илмий Кенгашда  илк бор диссертация ишини ҳимоя қилган Сакина Мухамеджановага санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломи тантанали равишда топширилди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Кенгашни очиб берар экан, бугунги кунда институтда илмий ва ижодий жараёнарни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий изланишга кенгроқ жалб этиш, нуфузли нашрларда эълон қилинадиган мақолалар сони ва сифатини ошириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, пандемия муносабати билан тўхтаб қолган кўплаб хорижий олий таълим муассасалари билан амалга оширилаётган кадрлар алмашинуви дастурларини янада ривожлантириш зарурулигини, шу билан бирга, талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини янада мазмунли ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш ва кўламини кенгайтириш лозимлигини қайд этиб ўтди.
        Шунингдек, мажлисда иштирок этаётган ҳамда институтда фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни яқинлашиб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин юракдан самимий муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилади.

Кенгаш мажлисида 2020-2021 ўқув йили кузги семестр рейтинг натижалари, ўқув амалиётлар, институт профессор-ўқитувчилари томонидан жорий ўқув йилида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаблар билан ўқув, ўқув-методик, ижодий ишлар юзасидан олиб борилган ҳамкорлик, пандемия шароитида ҳориждаги турдош олий ўқув юртлари билан онлайн ва офлайн тарзда ўқув, илмий, ижодий ишлар бўйича амалга оширилган ишлар, Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши фаолияти, институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув адабиётларни нашрга тавсия этиш  каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, булар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.