Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 1-босқич магистрантларнинг Мутахасислик фанларидан якуний назорат кўриклари ўтказилди.

Ушбу кўриклар “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Файзуллахон Ахмадалиев бошчилигидаги комиссия аъзолари томонидан баҳолаб борилди.

Магистрантларнинг ижодий ишларига назар солар экансиз, ижодий мустақилликка ва янгиликка бўлган интилишни кўрасиз. Ҳар бир магистрант ўз ижодий йўлини яратишга ҳаракат қилган. Бунда айрим талабалар қайсидир услубни ўзлаштириш орқали натижага эришишга ҳаракат қилган бўлса, бошқалари замонавий йўналишларга мурожаат қилиш орқали ўз ижодий потенциалини намоён қилишга уринган.

Шу билан бирга, ижодий ишларни таҳлил қилиш жараёнида устозлар томонидан магистрантларнинг бундан кейинги ривожланиши ва ижодкор сифатида шаклланиши учун муҳим бўлган маслаҳат ва тавсиялар ҳам бериб ўтилди.

Эътиборингизга ушбу жараёнлардан тайёрланган фоторепортажни ҳавола этамиз.