“Тарихда ўчмас из қолдирган ўзбек аёллари” мавзусида очик дарс ва маҳорат дарси ташкиллаштирилди.

Ўзбекистон тарихи давлат музейининг ёшлар билан ишлаш маърифий услубий бўлимида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда Миробод тумани 263-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун яқинлашиб келаётган 8 март – Халкаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Тарихда ўчмас из қолдирган ўзбек аёллари” мавзусида очик дарс ва маҳорат дарси ташкиллаштирилди.

Унда институтнинг “Дизайн” кафедраси профессор-ўқитувчилари Мафтуна Хасанова ва Шахноза Турсунова раҳбарлигида “Саноат дизайни” таьлим йуналиши талабалари “Квилинг” техникасида маҳорат дарси олиб бордилар.

Ўтказилган маҳорат дарси ўқувчиларда ёрқин таассурот қолдирди.