Шу кунларда юртимизда нафис баҳорий байрам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонмоқда. Ҳар бир инон аёлларга бўлган ҳурмати, эътиборини иқтидори, истеъдоди даражасида намоён қилади. Жумладан, мўйқалам усталарининг ижодида ҳам аёлларга бўлган ҳурмат мавзуси етакчиўрин тутади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Ортиқали Қозоқов галереяси 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Наманган вилояти ПОП тумани Санг қишлоғида 9-сонли мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 10 ва 35-умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун «Нафосат ранглари» номли тадбир ташкил этилди

Мазкур тадбир бир неча босқичларда ташкил этилиб, дастлаб Ўзбекистонда Республикаси санъат арбоби, доцент Ортиқали Қозоқов ёш истеъдод эгалари билан тасвирий санъат, унинг нозик жиҳатлари, ижодкор бўлиш учун нималарга эътибор қаратилиши лозимлиги ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг бевосита маҳорат дарси ташкил этилиб, унда рассом ўқувчиларга санъат асари яратилиши ҳақида кўплаб тушунчалар берди

Шу билан бирга, тадбирда ўқувчи-қизлар ўртасида танлов ташкил этилиб, энг яхши 20 ўқувчи танлаб олинди ҳамда уларга диплом ва китоблар жамланмаси тақдим этилди.