Шарқшунослик институтига ташриф

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Дастгоҳли графика”, “Миниатюра ва ҳаттотлик” мутахассисликлари магистрлари ва “Музейшунослик. Тарихий ва маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш” ихтисослигининг таянч докторантлари профессор Равшан Фатхуллаев раҳбарлигида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига ташриф буюрдилар. Мақсад – Ўзбекистоннинг энг бой қўлёзмалар фондида сақланаётган ноёб қўлёзмаларнинг ва уларнинг саҳифаларига ўрта асрларда машҳур рассом ва наққошлар томонидан чизилган санъат асарларининг асл нусҳалари билан танишишдан иборат эди.


Ташриф давомида талабалар 1) қўлёмалар фондидаги миниатюра, хаттотлик, наққошлик намуналарини кўришди (Абулқосим Фирдавсий. “Шоҳнома”, XVI аср. Инв.№3464; Жалолиддин Румий. “Маснави Румий”, XVII аср. Инв.№7471; Жалолиддин Румий. “Маснавий ва маънавий”, XIV аср. Инв.№1505; Фаридиддин Аттор. “Тазқират ул-Авлиё”, XVII аср. Инв.№2103; Нуриддин Абдураҳмон Жомий. “Юсуф ва Зулайҳо”, XVIII аср. Инв.№1432; Абдураҳмон Жомий. “Юсуф ва Зулайҳо”, XVIII аср. Инв.№1417; Масъуд ибн Усмон Кўҳистоний. “Тарихи Абулҳайрхон”, XVI аср. Инв.№9989; Алишер Навоий. “Терма девон”, XIX аср. Инв.№2223; Алишер Навоий. “Ҳамса”, XVI аср. Инв.№2630; Фазлиддин Рашидиддин. “Жомеъ ат-Тавориҳ”, XIV аср. Инв.№1620; Шарофиддин Али Яздий. “Зафарнома”, XVI аср. Инв.№4472; Камолиддин Султон Ҳусайн ибн Султон. “Мажолис ул-Ушшоқ, XVII аср. Инв.№3476; Шайх Низомий Ганжавий. “Ҳамса”, XVI аср. Инв.662; Мавлоно Хотифий. “Зафарнома Темурий”, XVI аср. Инв.№2102; “Китоби Фараснома”, XVI аср. Инв.№471/1; Алишер Навоий. “Ғаройиб ус-Сиғар”, XVI аср. Инв.№7463; Алишер Навоий. “Наводир ан-Ниҳоя”, XVI аср. Инв.№1995; Абдураҳмон ибн Аҳмад ал-Жомий. “Юсуф ва Зулайҳо”. Инв.№7859; Ҳусайн ибн Али ал-Кошифий ва Жалолиддин Муҳаммад. “Тавсири Маваҳиб ва Жалолайн маъа Қуръон”, XVIII аср. Инв.1226; Фаридиддин Аттор. “Мантиқ ут-тайр”, XVI аср. Инв.№11791); 2) институтнинг қўлёзмалар заҳираси ҳақида тасаввурга эга бўлишди; 3) қўлёзмаларни сақлаш, консервациялаш ва таъмирлаш ҳақида қимматли маълумотлар олишди.


Шарқшунослик институти раҳбарияти ва ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.