«Miss Artist–2021» кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан талаба-қизлар ўртасида «Miss Artist–2021» кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Бугун ушбу танловнинг якуний финал босқичи бўлиб ўтди. унда факультет босқичларида ғолибликни қўлга киритган иқтидорли талаба-қизлар таништирув, билимдонлик, эътироф, образ каби бир биридан қизиқарли шартлар асосида ўзаро беллашдилар.

Ҳар бир шарт сўнгида ҳакамлар томонидан қизларга қўйилган баллар эълон қилиб борилди.

Шунингдек, тадбир давомида ёш санъаткорлар ҳамда институтнинг истеъдодли талаба ёшлари томонидан тақдим этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Таъкидлаш жоизки, якуний финал босқичида талабалар астойдил ғолиблик учун интилганлари яққол сезилиб турди. Негаки, улар ушбу босқичда нафақат ўзларининг, балки таълим олаётган факультетларининг ҳам номини муносиб тарзда ҳимоя қилишлари зарур эди.

         Танлов якунларига кўра юқори натижа кўрсатган иштирокчи – Музей предметлари экспертизаси, консервациялаш ва таъмирлаш таълим йўналиши 2-босқич талабаси Мухлиса Зохидова ғолиб деб топилди ҳамда « Miss Artist” рамзий тожига сазовор бўлди.

Шунингдек, институт раҳбарияти томонидан танлов ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.