
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Спорт билан саломатлик сари» шиори остида бўлиб ўтаётган «Ёшлар спорт ҳафталиги» давом этмоқда.

Ҳафталик доирасида талаба-қизлар ўртасида ўтказилган воллейбол мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Унда тенгдошларига қараганда кўпроқ фаоллик кўрсатган Амалий санъат факультети талаба-қизлари жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
