Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Спорт билан саломатлик сари» шиори остида бўлиб ўтаётган «Ёшлар спорт ҳафталиги»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда талаба-ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчилар биргликда институт ҳовлисида бадантарбия машқларини бажардилар.

Шундан сўнг ёшлар спорт ҳафталиги расман очиқ деб эълон қилинди.

Ушбу ҳафталикнинг ўтказиш режажадвалига асосан бугун спортнинг шахматшашка ҳамда волейбол турлари бўича мусобақалар ўтказилиши белгиланган.

Азиз спортсевар талаба ёшлар мазкур ҳафталикда фаол иштирок этинг ва ўз имкониятингизни намоён этинг.

Мусобақалар 13 мартгача давом этади.