Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Спорт билан саломатлик сари» шиори остида  бўлиб ўтаётган «Ёшлар спорт ҳафталиги» қизғин давом этмоқда.

Шахмат бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада Тасвирий санъат факулътети, Маҳобатли рангтасвир таълим йўналиши 3-босқич талабаси Шерзод Мирзараҳимов, қизлар ўртасида эса  Амалий санъат факулътети, “Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” таълим йўналиши 1-босқич талабаси Мафтуна Савриева ғолибликни қўлга киритди.

Шашка бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада Тасвирий санъат факулътети, “Китоб графикаси” таълим йўналиши 2-босқич талабаси Жавоҳирбек Фазлиддинов, қизлар ўртасида эса  Амалий санъат факулътети, “Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” таълим йўналиши 1-босқич талабаси Маржона Собирова ғолибликни қўлга киритди.

Шунинг билан спорт ҳафталигининг биринчи куни ўз ниҳоясига етди. Барча иштирокчиларга ажойиб иштирок учун миннатдорчилик билдирамиз.

Азиз спортсевар талаба ёшлар мазкур ҳафталикда фаол иштирок этинг ва ўз имкониятингизни намоён этинг.

Мусобақалар 13 мартгача давом этади.