
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Спорт билан саломатлик сари» шиори остида бўлиб ўтаётган «Ёшлар спорт ҳафталиги» доирасида ўтказилган стол тенниси мусобақалари якунига етди.

Қизғин ўтган баҳсларда ўринлар қуйидагича кўриниш олди:
Қиз болалар ўртасида
1-ўрин Дилдора Иброҳимова Амалий санъат факультети “Бадиий кулолчилик” таълим йўналиши 1-босқич талабаси
2-ўрин Шаҳноза Қўчқорова Санъатшунослик факультети “Музейшунослик: музей менежменти ва маданий туризм” таълим йўналиши 1-босқич талабаси
3-ўрин Озода Икромова Амалий санъат факультети “Бадиий кулолчилик” таълим йўналиши 2-босқич талабаси
Ўғил болалар ўртасида
1-ўрин Бердах Шукруллаев Тасвирий санъат факультети, “Дастгоҳли рангтасвир” таълим йўналиши 3-босқич талабаси
2-ўрин Нақшиёр Мўминов Санъатшунослик факультети Музейшунослик: (музей предметлари экспертизаси, консервациялаш ва таъмирлаш) таълим йўналиши 2-босқич талабаси
3-ўрин Хуршид Рахматжонов Санъатшунослик факультети, “Тасвирий ва амалий санат” таълим йўналиши 2-босқич талабаси

Ғолибларни табриклаган ҳолда, БАСКЕТБОЛ мусобақалари старт олаётганини маълум қиламиз.