Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Спорт билан саломатлик сари» шиори остида  бўлиб ўтаётган «Ёшлар спорт ҳафталиги» доирасида бўлиб ўтган футбол мусобақаси ўз якунига етди.

Қизиқарли ўтган финал учрашувида Дизайн факультети жамоаси Дизайн: (интерерни лойиҳалаш) таълим йўналиши 1-босқич талабаси Данил Шапловнинг ягона голи эвазига Амалий санъат факультети жамоаси устидан ғалабага эришди ҳамда мутлоқ ғолибга айланди.

Ёшлар спорт ҳафталиги доирасида ўтказилган футбол мусобақаси. Финал:

Амалий санъат факультети 0 1 Дизайн факультети

                                                 (Данил Шаплов)