
Мактаб ва олий таълим ҳамкорлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Чунки ўқувчи ёшларда олий таълим муассасаси ва ундаги ўқув жараёнлари ҳақида қанчалик кўп маълумот бўлса, уларнинг касб танлаши ва аниқ мақсадга эга бўлиши шунчалик осон кечади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн кафедрасини ўқитувчилари Ойбек Касимов, Дилноза Соипова ҳамда ушбу кафедра талабаси Дурдона Баҳодирова Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида 8-9-10-11-синф ўқувчилари учун «Интерерда гўзаллик» мавзусида маҳорат дарслари ташкил этишди.

Мазкур дарсларда ўқувчилар интерер дизайнери учун лозим бўлган дастлаблки кўникмалар, уйлар, офислар, таълим муассасасининг безатишда нималар инобатга олиниши. Дизайнер бўлиш учун нима қилиш, қайси фанларни чуқур ўрганиш лозимлиги ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди

Шу билан бирга, амалий машғулотлар ҳам ўтказилиб назарий билимлар амалий кўникмалар билан мустаҳкамланди.