
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида шоирнинг 80 йиллик таваллудимузейи экспозиция юртимиз миллий адабиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган атоқли шоир Абдулла Ориповнинг ёрқин хотирасига бағишланган музей ташкил этилди.

Музей концепцияси лойиҳасини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик кафедраси мудири Камола Нишонова, Санъатшунослик факультети ўқув ишлар бўйича декан ўринбосари Латофат Жабборова ва кафедра ўқитувчиси Эътибор Мирзаназаровалар томонидан ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди. Музей экспозициясига доир экспонатлар тўплов ишлари, музей экспозицияси ва дизайни яратилди, экспонатлар этикитажлари, тематик план, кирим ва иневертарь китоблари шакллантирилди, типографик рўйхат, гид-экскурсоводлар музейни таништириш учун қўлланма ишлаб чиқилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўртасидаги инновацион ҳамкорлик доирасидаги шартномага мувофиқ яратилди. Музейнинг танатанали очилиш маросими 2021 йил 25 март куни бўлиб ўтди. Музейга ташриф буюрган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саид, таниқли санъат арбоблари ва шоирнинг оила аъзолари ва яқинлари, мазкур институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирок эттилар. Мазкур инновацион лойиҳа тадбир меҳмонлари ва иштирокчилари томонидан қизғин кутиб олинди ва экспертлар томонидан юқори баҳоланди.