Музейшуносликда ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 25 мартдаги 02-12-08-1604-сонли хатига асосан2021 йил 29 март куни “Самарқанд” давлат музей қўриқхонасида “Музей ашёларини реставрация қилиш ва тиклаш ишларининг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусида республика илмий-амалий семинари ўтказилиши муносабати билан Санъатшунослик факультети Музейшунослик кафедраси мудири, доцент К.Нишонова ва кафедра доценти, т.ф.ф.д (PhD) М.Мухамедова ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Музейшунослик кафедраси мудири, доцент К.Нишонова томонидан “Музей ашёларини ва коллекцияларини реставрация ва консервация қилиш тартиби” бўйича тақдим этилган маърузасида Музей ашёларини таъмирлаш ишларини ташкил этиш тартиби, таъмирлаш кенгашлари, музей таъмирчи устасининг асосий вазифалариайтиб ўтилди. Шунингдек, “Самарқанд” давлат музей қўриқхонасининг музей ашёларининг таъмирлаш лабараториясида реставрация жараёнларини олиб бориш бўйича ўтказилган амалий машғулотларда қатнашилди. Ушбу семинар, амалий машғулотларда иштирок этишдан кўзланган асосий мақсадЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 8-сон қарорида белгиланган институтда “Санъат асарларининг физик-кимёвий экспертизаси” ўқув фаолияти лабараториясини ташкил этиш юзасидан амалий тажриба орттиришдан иборатдир.