Маълумки, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳафтанинг чоршанба кунлари талаба-ёшлар қалбида юртимизда амалга ошириаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, уларни халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар руҳида камол топишларини таъминлаш мақсадида Ахборот ва мураббийлик соатлари доимий тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Бугун Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси томонидан ушбу дарсларни мазмунан янада бойитиш ҳамда таъсирчанлигини ошириш мақсадида институтда фаолият юритаётган гуруҳ мураббийлари учун махсус семинар ташкил этилди.

Семинарда ушбу ҳафта машғулотлари «Элга хизмат – олий ҳиммат» мавзусида ўтказилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, мавзунинг аҳамияти, талаба-ёшларнинг онги тафаккурида Ватан манфаатини доимо юқори қўйиш, элу юрт учун хизматга шай бўлиш каби эзгу тушунчаларни шакллантириш борасида тавсиялар берилди.

Шундан сўнг мураббийлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига масъуллардан атрофлича жавоблар олишди.