Ёшлар билан мулоқот

#yoshlar_uchun

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ушбу дастурнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга кенгроқ тушунтириш, ёшларга яратилатган кенг имкониятлардан янада самарали фойдаланишларига кўмаклашиш ҳамда ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимибошлиғи Шоҳбек Эргашев ҳамда институт психологи Азиза Алимовалар талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот олиб боришди.

Мулоқот давомида талаба-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва муаммолари ўрганилди. Шу билан бирга, институтда бўлаётган маънавий-марифий тадбирлар ҳамда танловлар ҳақида талабаларга батафсил маълумот берилди.

.

Талаба-ёшлар ҳам ўз навбатида ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.