
Маълумки, юртимизда мактаб ва олий таълим муассасаси ҳамкорлигини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида мактаб ўқувчиларида олий таълим олишга бўлган қизиқиш ортиб, ўзлари танлаган касби, мутахассислиги ҳақида ёрқинроқ тассаввур ҳосил бўлмоқда.

2021 йил 7 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедрами мудири, катта ўқитувчи Д.Хайтметов, ўқитувчи Р.Ахмедовлар томонидан 2019 йил 29 ноябрда інститут билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосидаТошкент шаҳар Миробод тумани 4-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари учун “Бадиий наққошлик” йўналиши бўйича 5 мурим ташаббус доирасида маҳорат дарси олиб борилди.