Маҳорат дарслари

Аввал  хабар берганимиздек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги 62-сонли ҳамда Оҳонгорон шаҳридаги 9- умумий ўрта таълим мактабларини оталиққа олган.

Шу кунгача ушбу мактаблар билан ҳамкорликда ир қатор тадбирлар, маҳорат дарслари ва кўргазмалар ўтказилиб келинмоқда.

Бугун ҳам институтнинг “Дизайн” кафедраси ўқитувчиси Шахноза Турсунова ҳамда катта ўқитувчи Бегали Абдукаримовлар томонидан ушбу мактабларда «Перспектива қонунлари» ҳамда «Интерер перспетиасини қуриш усуллари» мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди.