Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети «Бадиий кулол ва Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш» кафедраси доценти, арх. ф. н. Зуҳра Досметова раҳбарлигида “Санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш” ва Бадиий кулол 1-босқич магистрантлари томонидан институт билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида  Ландшафтлар ва атроф муҳит дизайнери” йўналиши гуруҳи ўқувчилари билан биргаликда 19 апрель “Халқаро маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш куни” доирасида «Меъморий ёдгорликларни сақлаш – бурчимиздир» мавзусида давра суҳбати олиб борилди. Давра суҳбати якунида барча иштирокчилар сертификат билан тақдирландилар.