Музейшунослик кафедраси профессори Усмон Қорабоев томонидан Қашқадарё вилоятига илмий-ижодий сафар уюштирилди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик кафедраси профессори Усмон Қорабоев томонидан Қашқадарё вилоятига илмий-ижодий сафар уюштирилди. Сафар давомида Қарши давлат университетида 2 та маҳорат дарси университетнинг Ижтимоий фанлар факультети ҳамда Санъатшунослик факультетларида ўтказилди.

Шунингдек, қатор тарихий ёдгорликлар, жумладан, Хўжаи Жарроҳ (VIIаср), Абу Муин Насафий (XI аср), Лангар мақбаралари, ўрта асрларда яратилган тарихий кўприк, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Ғалаба монументи каби меъморий обидалар ўрганилди. Илмий-ижодий сафар чоғида Қашқадарё вилояти Қамаши туманига маҳаллий одатларни ўрганиш бўйича кичик илмий экспедеция ҳам ўтказилди. Сафар чоғида ф.ф.д., профессор Санжар Чориев, ф.ф.н. Гайрат Соатов, ката ўқитувчи  Рустам  Ибрагимов ва бошқалар ҳамроҳлик қилди.

Шу билан бирга, ф.ф.д., проф. Усмон Қорабоев талабалар билан ўз тажрибаси билан ҳам ўртоқлашиб, хусусан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтидаги бугунги ўқув жараёнлари, талаба-ёшларга яратилаётган шароитлар ҳамда буларнинг натижасида талабалар эришаётган ҳақида ҳам маълумот берди.