Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти «Дизайн» кафедраси томонидан мактаб ва олий таълим ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, мактаб ўқувчилари ўртасида санъатга, хусусан, тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини янада оширишга аратилган туркум тадбирлар ва маҳорат дарслари давом этмоқда.

 Яна бир маҳорат дарслари Шайҳонтоҳур туманидаги 320-умумтаълим мактабида ўтказилди. Ушбу маҳорат дарсида баҳорий гўзал гуллардан бўлмиш «Алстромерия» гулларидан натюрморт ишланди. Маҳорат дарси жараёнида мактаб ўқувчиларига тасвирий санъат, унинг натюрморт жанри ҳаамда ушбу гул ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Мазкур маҳорат дарси ҳам бошқалари каби ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Мазкур дарслар орқали бу мактабда рассомлик ва дизайнга қизиқувчи ўқувчи ёшлар жуда ҳам кўп эканлиги аён бўлди.