Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 4-босқич талабалари ҳаяжонли синовлар даврида туришибди. Уларнинг ойлар давомида яратган ижодий ишлари ҳамда йиллар давомида ўзлаштирган билим-кўникмалари бугун устозлари кўригидан ўтди.

Ижодий ишларга баҳо бериш доимо мураккаб вазифа. Чунки унга турли ракурслардан ёндошиш мумкин. Aммо Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори Aлишер Аликулов бошчилигидаги комиссия аъзолари буун битрувчи талабаларнинг ижодий ишларига баҳо беришда тасвирий санъат қоидалари ва адолат юзасидан ёндошишди..

Кўрик назоратида бевосита иштирок этган институт ректори Нодирбек Сайфуллаев бугун ўз ижодий имкониятини устозлари кўригигидан ўтказаётган талабалар яқин вақт ичида мутахассис сифатида амалиётда иш бошлашларини ҳисобга олиб, ҳар бир ижодий иш илмий ва давр талабини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этилиши ва баҳоланиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Комиссия аъзолари талабаларнинг диплом ишлари мавзуларига ҳам тўхталиб, маслаҳатлар ва йўналишлар бериб ўтишди.

Ушбу жараёнлардан махсус фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.