Бугун Шон-шараф музейида Иккинчи жаҳон уруши майдонларида ҳамда машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча юртдошларимизда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг номларини абадийлаштириш, ўзбек халқининг буюк ғалабага қўшган ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган «Уруш хотираларда» деб номланган ижодий ишлар кўрик-танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов рангтасвир, рассомчилик, графика, ҳайкалтарошлик, халқ амалий санъати, баён, иншо, эссе ва ҳикоя каби йўналишларида ўтказилди.

Қувонарли томони танловда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди.

  Жумладан, Ранг тасвир номинацияси бўйича институтнинг 1-босқич магистранти Жавохир Ниёзов биринчи ўрин соҳибига айланган бўлса, профессор-ўқитувчилар Зухриддин Қиёмов ва Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойбергановлар фахрли иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлишди. Графика номинацияси бўйича эса институт талабалари Камола Абдуллаева иккинчи ўринга,  сазовор бўлган бўлса, Нусратилла Абдуллаев учинчи ўрин соҳибига айланди. Шунингдек, мазкур номинацияда институтнинг ёш ўқитувчиси Дилбек Тўхтақулов ҳам фахрли учинчи ўрин соҳибига айланди.

  Ҳайкалтарошлик номинацияси бўйича институт талабаси Элмурод Исмоилов фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Баён, иншо, эссе ва ҳикоялар номинацияси бўйича Мадина Иброҳимова учинчи ўрин қўлга киритиб, ташкилотчилар томонидан тақдим этилган диплома ва эсдалик совғаларига эга бўлишди.

  Бундан ташқари, институт магистрантлари –  Нигора Орифова ва Диёра Солиева ҳамда бакалавр босқичи талабаси – Чоршанба Бердиевлар ҳам ўзларининг фаол иштироклари учун тағбатлантирувчи мукофотлар биалн тақдирландилар. 

   Барча ғолиб ва совриндорларни институте раҳбарияти номидан муборакбод этамиз.