Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан институтга бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрель куни эълон қилинган «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 29 апрелдаги 202-сонли буюруғи ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Миробод туманида жойлашган Билимдон, Миробод, Байналминал ҳамда Яккасарой туманида жойлашган Абдулла Қаҳҳор, Бобур, Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилган.

Ушбу маҳаллаларда жами аҳоли сони 28493 нафар, шундан ёшлар сони 3900 нафар, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар сони 89 нафар, «Темир дафтар»га киритилган оила сони 16 та, «Аёллар дафтари»га киритилган аҳоли сони 86 нафарни ташкил этади.

Институтда мазкур маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни фаол ҳаётга жалб этишга қаратилган дастур ишлаб чиқилди ҳамда масъуллар бириктирилди. Ҳозирда ушбу ёшлар институтда ташкил этилган хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик тўгаракларига жалб қилиниб, учрашувлар, очиқ давра суҳбатлари ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан,  9 май куни «Абдулла Қаҳҳор» маҳалласида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. «Билимдон» маҳалла фуқаролари йиғинидарассомлик, кулолчилик, дизайн ва ҳайкалтарошлик соҳаларига қизиқадиган ёшлар учунучрашув ва маҳорат дарслари ўтказилди.


12 май куни «Миробод» маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирий санъатга қизиқувчи ёшлар учун институтнинг иқтидорли талабалари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

 «Бобур» маҳалла фуқаролар йиғинида 11 май куни институтда ташкил этилган тўгараклар тақдимоти бўлиб ўтган бўлса, 12 май куни талаба-ёшлар маҳалладаги тенгқурлари билан учрашиб, либос дизайни борасида суҳбат уюштиришди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Шунингдек, 10 май куни «Дамариқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шавкат Умаров бошчилигида, маҳалла фаоллари ва уюшмаган ёшлар институтга ташриф буюриб, шароитлар ва ташкил этилган тўгараклар билан яқиндан танишди.

Бугун ҳам институт ректори ҳамда институт ходимлари институтга бириктирилган маҳаллаларга ташриф буюриб, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда фаоллари билан учрашди.

Учрашувда Нодирбек Сайфуллаев институтда маҳаллаларнинг уюшмаган ёшлари учун ташкил этилган тўгараклар, келгусида режалаштирилган маънавий-маърифий тадбирларга батафсил тўхталиб, ушбу тадбирларга маҳала ёшларини кенг жалб этилишини баён қилди

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам бу ташаббусдан жуда ҳам мамнун эканлигини таъкидлаб, ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.