#mahalla_va_oliy_ta_lim_hamkorligi

#mahalla_yoshlariga_keng_imkoniyatlar


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Миробод туманидаги Билимдон, Миробод, Байналминал ҳамда Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор, Бобур, Дамариқ маҳаллалари бириктирилди.

Ҳозирда улар билан биргаликда турли учрашувлар, очиқ давра суҳбатлари ва маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Институтда хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик ҳамда институт хусусиятидан келиб чиқиб, кулолчилик, тасвирий санъат, либос дизайни, бадиий фото тўгараклари ташкил этилиб, уларга мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар кенг жалб этилди.

Бугун институтнинг Дизайн факультети декани Сайёра Нишанова ва “Либос дизайни” кафедраси мудири Умида Ходжаева, ўқитувчилар Регина Гайсина, Наргиза Усманова ва Гўзал Шариповалар Бобур маҳалласида жойлашган 48-умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб директори Дилфуза Набиева, мактаб маъмурияти ва Бобур, Дамариқ маҳаллаларининг 11-синф ўқувчилари билан учрашув  ўтказдилар.

Учрашувда ўқувчи- ёшларга институт профессор-ўқитувчилари томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкил этилган тўгараклар ва тайёрлов курслари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, “Либос дизайни” кафедраси ўқитувчилари томонидан маҳорат дарси ўтказилди. Ҳафтанинг  пайшанба куни Дизайн факультети Дизайн (интерьерни лойиҳалаш) ва Амалий графика кафедралари ўқитувчиларининг тўгарак машғулотлари ўтказилаётгани таъкидланиб, ўқувчи-ёшлар ушбу тўгаракларга таклиф этилди.