Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ижодий жараёнлар билан бир қаторда илмий изланишлар ва тадқиқотлар ҳам жадал суратларда олиб борилмоқда.

        Жумладан, институтдаги ҳар бир кафедра ўз таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда илмий анжуманлар ташкил этиб келмоқда.

Бугун  «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси томонидан Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббусни кенг тарғиб қилиш ҳамда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Илм фан тараққиётида бадиий таълимнинг ўрни» мавзусида илмий конференция ташкил этилди.

Мазкур конференцияда «Олий таълим тизимидаги ислоҳатлар – ютуқлар, муаммолар, ечимлар», «Ёшлар тафаккурини шаклланишида психологиянинг ўрни», «Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида ёшларда ғоявий иммунитетни ривожлантириш масалалари», «Бухоро амири Шоҳмурод даврида барпо этилган иморатлар ва уларнинг аҳамияти» ва бошқа кўплаб долзарб аҳамиятга эга маърузалар янгради.

Тадбир якунида барча иштирокчилар институт раҳбарияти томонидан сертификатлар билан тақдирланди.