Маълумки, таълим сифати ошириш, хорижий университетлар билан хамкорлик алоқаларини ривожлантириш илмий тадқиқотлар концепцияларини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади.
Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ва Оксфорд университети тадқиқотчиси, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Юсен Йу билан ҳамкорликда онлайн вебинар семинар ташкил этилди. Вебинар ҳамкорлик дастури асосида “Темурийлар даври тасвирий ва амалий санъати” мавзусида ташкил этилди.
Вебинарда Юсен Йу “Темурийлар даври санъатида олтиннинг қўлланиши” номли маъруза тақдимоти билан иштирок этиб, унинг асосида тасвирий ва амалий санъат намуналарини безатишда олтиннинг бадиий-декоратив безак сифатида қўлланиш ҳолатлари асослаб берилди.


Шунингдек, Музейшунослик кафедраси доценти санъатшунослик фанлари номзод Зухра Рахимова “Темурийлар даври минатюраси”, “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори Алишер Аликулов “Темурийлар даври жанг кўринишларининг тасвирий санъатдаги ифодавий ўрни”, Дизай кафедраси доценти Ойбек Қосимов “Темурийлар даври боғ-парк санъати” мавзуларидаги маърузаларида Темурийлар даври санъатига доир жараёнлар баён. Тадқиқотларнинг асосида нафақат темурийлар даври тасвирий ва амалий санъатининг концептуал рамкаси балки замонавий тадқиқотлар асосидаги мавзуга доир инновацион тенденцияларни ҳам кузатиб бориш имкониятлари вужудга келди.