Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида маҳаллалалр билан ҳамкорлик давом этмоқда.

Бугун Дизайн факультети Дизайн кафедраси профессор-ўқитувчилари Ойбек Қосимов ҳамда Дилноза Саиповалар томонидан институтга бириктирилган Яккасарой тумани Бобур маҳалласидаги ёшлар билан маҳалла ҳудудида жойлашган 48-умумтаълим мактабида учрашув ва «Мармарлар ёғдуси» номли маҳорат дарси ўтказилди.

Ушбу маҳорат дарсида ёшлар учун ранглардан фойдаланиш уларнинг хусусиятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, улар ҳам бевосита ўзлари расм чизиш имконига эга бўлишди.