
ТАЙИНЛОВ: Агабаев Шароф Курбанбай ўғли Ўзбекистон Бадиий академиясининг тегишли буйруғига асосан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Ш.Агабаев 1978 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида таваллуд топган. 2002 йил Тошкент давлат маданият институти бакалавриатини, 2004 йил магистратурасини маданиятшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида турли лавозимларда фаолият юритган.