Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида бадиий таълим ҳамда санъат ва маданият ихтисослашган олий таълим муассасалари ректорларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида ўтказилатган «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат хореография академияси ректорларининг  ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Ушбу мулоқотда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳам иштирок этди ҳамда йиғилганларга юртимизда бадиий таълим ривожига қаратилган эътибор, институтда ижодкор кадрлар тайёрлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар, имкониятлар, мавжуд таълим йўналишлари, илмий-ижодий жараёнлар, талабаларнинг қўлга киритган ютуқлари, яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек институтда таҳсил олаётган талабаларнинг ижодий ишлари жамланаган «Ёш ижодкорлар» каталогининг иккинчи сони иштирокчиларга тақдим этилди.

Шунингдек, тадбир давомида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан олий таълим муассасаси ректорларига мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.

Шундай саволлардан бири ушбу таълим муассасаларида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган Қўшма таълим дастурлари тўғрисида бўлди.

Мазкур саволга тўхталар экан Нодирбек Сайфуллаев, институтда ҳозирда Жанубий Корея Республикаси Кемён университети билан ҳамкорликда Либос ва газламалар таълим йўналиши, Тайланддаги Чаннапатана дизайн институти билан ҳамкорликда Интеръерни лойиҳалаш ҳамда Либос ва газламалар таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланаётгани ҳамда яна бир қанча хоржий ҳамкорлар билан бу борада ҳамкорлик ўрнатилганини, жумлада,  Италиянинг Полимода дизайн мактаби билан ҳам Қўшма таълим дастури очилиши кутилаётганини таъкидлади.

        Шунингдек, институт ректори йиғилганларнинг дизайн йўналишида амалга оширилаётган ишлар, жорий йилги кириш имтиҳонлари ҳамда бошқа барча саволларига батафсил жавоб берди.

        Очиқ мулоқот кўтаринки ҳамда қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.