Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳамда Тасвирий санъат факультетлари 3-босқич талабаларининг якуний назорат кўриклари бўлиб ўтди.

Ижодий ишларга баҳо бериш доимо мураккаб вазифа. Чунки унга турли ракурслардан ёндошиш мумкин. Аммо Тасвирий санъат факультетида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, «Маҳобатли рангтасвир» кафедраси профессори Алишер Аликулов ҳамда Дизайн факультетида Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Рустам Худайберганов бошчилигидаги комиссия аъзолари бугун талабаларнинг ижодий ишларига баҳо беришда амалий санъат қоидалари ва адолат юзасидан ёндошишди.

Кўрик назоратида бевосита иштирок этган институт ректори Нодирбек Сайфуллаев бугун ўз ижодий имкониятини устозлари кўригидан ўтказаётган талабаларнинг ҳар бир ижодий иши илмий ва давр талабини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этилиши ва баҳоланиши, шунингдек, бу ишлар бевосита амалиёт билан боғланиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, институт раҳбарияти профессор-ўқитувчилар билан якуний назорат кўриклари, ўқув жараёнларини атрофлича муҳокама қилди.

Ушбу жараёнлардан махсус фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.














