
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети Амалий санъат асарларини таъмирлаш
2-босқич талабаси Йулдошева Наргиза Россия Федерациясининг Москва шахрида ўтказилган VI Халқаро «Олий маҳорат» декоратив ва амалий санъат ижрочилик ва бадиий санъат фестивалида ўзининг «Тўлқинли лаган” асари билан қатнашиб I даражали диплом, медал ва фестивал кубоги билан тақдирланди.

Шунингдек, Амалий санъат факультети ўқитувчиси Матязов Отабек Рўзинбаевич ҳам II Халқаро «Ижод сирлари» амалий санъат ижрочилик ва бадиий санъат фестивалида ўзининг “Миниатюра” асари билан қатнашиб I даражали диплом, медал ва фестивал кубоги билан тақдирланди.

Институт раҳбарияти номидан ушбу ғолибларни муборакбод этган ҳолда, келгусида бунданда юксак ютуқларга сазовор бўлишларини тилаб қоламиз.