Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик факультети томонидан институтга бириктирилган Абдулла Қаҳҳор маҳалла фуқаролар йиғинида “Моҳир қўллар” деб номланган кўргазма ва маҳорат дарси ўтказилди.



Мазкур тадбирда Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Феруза Хасанова раҳбарлигида, 3-босқич талабалари Умирқулова Ҳуснида заргарлик бўйича, Холиқова Лобар габилен бўйича, 2- босқич талабаси Ибодуллаева Гулрухсор рангли коғозлардан экибана (гуллар)лар ясаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди.
Ушбу маҳаллада институт билан ҳамкорликда тўгараклар ташкил этилган бўлиб, ушбу маҳорат дарсларида тўгаракка жалб килинган ёшлар ҳам фаол иштирок этишди.