Бугун, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Миробод туманида жойлашган  Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда маҳаллада истиқомат қилувчи болажонлар ва аҳоли  учун турли хил танловлар, маҳорат дарслари, кўргазмалар ташкил этилди.

            Айниқса, болажонларга Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан ташкил этилган маҳорат дарслар жуда ҳам манзур бўди.