Яккасарой тумани Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи Моҳирахон Хасанова имконияти чекланган бўлишига қарамасдан, компьютер технологиялари ва санъатга меҳри бўлакча.

        Ҳозирги кунда Моҳирахон компьютерда фотошоп дастурини ўрганиш билан банд.

         Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий графика кафедраси профессор-ўқитувчилари Моҳирахон истиқмоат қилаётган хонадонга ташриф буюришди ҳамда у билан қизиқишлари компьютер дастурлари тўғрисида суҳбат қуришди.

        Шу билан бирга, устозлар ўз билим ва кўникмалари билан ўртоқлашиб, янги дастурлар билан таништириб ўтишди ҳамда келгусида биргаликда машғулотлар олиб боришга келишиб олишди.