Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган маҳалла фаоллари ва ёшлари учун навбатдаги очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Тадбирга ташриф буюрган ёшлар институтда талабаларга яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари, айни шу ёшлар учун ташкил этилган хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик, кулолчилик, тасвирий санъат каби тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди.

Жумладан, кулолчилик тўгараги маҳалла аҳолиси ва ёшларида катта таассурот қолдирди. Ушбу тўгаракда кулолчиликнинг дастлабки босқичлари бўлмиш лой танлашдан бошлаб, то тайёр буюм ҳолига келгунча бўлган барча жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб борилмоқда.

Бугун ушбу тўгарак аъзоларига кулочилик чархида ишлаш, лой билан муомала қилиш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, бевосита амалий жараёнда кўрсатилиб, қизиқувчилар илк бор чархда лой билан ишлаш имконига эга бўлишди.