
Маълумки, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бугунги кунда ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу билан бирга, ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш ҳар бир ташкилот ва муассасанинг олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Шуни инобатга олган ҳолда, бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод туманида жойлашган Байналминал маҳалла фуқоролар йиғинига институт ходимлари ташриф буюрди ҳамда маҳаллада истиқомат қилаётган ёшлар учун спорт анжомлари жамланамасини тақдим этди.

Ушбу спорт анжомлари маҳалла ёшларига вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт билан шуғулланишлари учун муносиб совғага айланди. Шунингдек, ёшларга институтда ташкил этилган бир қанча спорт ва бошқа йўналишларга ихтисослашган тўгараклар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
