“Билимдон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ортиқали Қозоқов билан учрашув ўтказилди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғинлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.


Бугун институтга бириктирилган “Билимдон” маҳалласида Амалий санъат факультети Чизматасвир кафедраси доценти, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ортиқали Қозоқов билан учрашув ўтказилди.


Учрашувда маҳалла раиси Махамаджон Юсупов, маҳалла фаоллари, ёшлари ҳамда Амалий санъат факультети декани Хасан Қайтаров, Чизматавсир кафедраси мудири Рашид Хўжаниёзовлар иштирок этди.


Мазкур учрашув давра суҳбати тарзида ўтказилиб, унда келгусида институт ва маҳалла ҳамкорлигини янада кучайтириш, маҳалладаги ёшларни касб хунарга йўналтириш ва улар орасида санъатга айниқса, рассомлик, кулолчилик, дизайн ва ҳайкалтарошлик соҳаларига қизиқадиган ёшларни аниқлаш ҳамда тўгаракларга жалб қилиш шунингдек, ёшларни таълим тарбиясида санъатнинг тутган ўрни каби мавзуларда суҳбат олиб борилди.


Ортиқали Қазоқов тадбир якунида маҳалла кутубхонасига ўзининг “Ранггин туйғулар мусаввири” номли китобини, ижодий ишлар каталогини ҳамда ижодий асарини совға сифатида тақдим этди.


Тадбир давомида Чизматасвир кафедраси катта ўқитувчиси Зухриддин Қиёмов ва Ҳайкалтарошлик таълим йўналиши талабалари – Маъруф Пардаев, Шихназар Эгамбердиев, Абдуқодир Ортиқбоевлар томонидан маҳалла ёшларига маҳорат дарслари ташкил этилди.