Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод тумани Миробод маҳалла фуқаролар йиғинида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга мақсадида “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида институт томонидан маҳалла ёшлари учун спорт анжомларидан ташкил топган жамланма Миробод МФЙга тақдим этилди.

Учрашувда Миробод МФЙ раиси Раъно Каримова, Оила, хотин қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Гульчехра Артикова, Ободонлаштириш томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича раис ўринбосари Нурлан Байтереков, маҳалладаги ёшлар ҳамкорлик ҳамда спорт анжомлари учун институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Шароф Агабаев, Тасвирий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Обиджон Абдуллаев, Театр безаги рангтасвири кафедраси мудири Аслиддин Шавкатович Ортиқовлар маҳалла ёшларига  институтда ташкил этилган бир қанча спорт ва бошқа йўналишларга ихтисослашган тўгараклар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтишди.