Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод тумани Билимдон маҳалла фуқаролар йиғинида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда институт томонидан маҳалла ёшлари учун спорт анжомларидан ташкил топган жамланма “Билимдон” МФЙга тақдим этилди.

Учрашувда “Билимдон” МФЙ раиси Махамаджон Юсупов, маҳалла раис ўринбосарлари ҳамда маҳалла ёшларининг бир гурухи, маҳалла учун тақдим этилган спорт анжомлари учун институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

         Тадбир давомида маҳалла ёшлари ўртасида шахмат мусобақаси ҳам бўлиб ўтди ҳамда унда ғолибликни қўлга киритган ёшлар институт раҳбарияти томонидан махсус совринлар билан тақдирланди.

Институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Шароф Агабаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шохбек Эргашев, Амалий санъат факультети декани Хасан Қайтаров, декан ўринбосари Фарход Азимовлар маҳалла ёшларига институтда ташкил этилган бир қанча спорт ва бошқа йўналишларга ихтисослашган тўгараклар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтишди.