Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида маҳорат дарслари ташкил этилди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Яккасарой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг биринчиси – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида  маҳорат дарслари ташкил этилди.

Маҳорат дарси давомида ёшларга институт профессор-ўқитувчилар томонидан рангтасвир сир-асрорлари бўйича қизиқарли машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида “Сеҳрли қалам” номли мусобақа ҳам уюштирилиб, ғолиблар масъуллар томонидан муносиб тақдирланди.

Шу билан бирга, масъуллар маҳалла ёшларига институтда ташкил этилган бир қанча спорт, санъат ва бошқа йўналишларга ихтисослашган тўгараклар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтишди.